Самарқандда дарахт кесган фуқаро жарима тўлайдиган бўлди

    Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Тойлоқ туман бўлими томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Ўтказилган рейд давомида туманнинг Хўжаюз МФЙ ҳудудида фуқаро У. З. томонидан тегишли рухсатларсиз соғлом 1 туп тут дарахти кесиб, табиатга 71 миллион 250 минг сўм зарар етказилган.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. У.З. БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 75 миллион сўм тўлайдиган бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates