Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми

    Самарқанд шаҳрида 22 октябрь куни Ўзбекистон-Қозоғистон тўртинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган форумда икки мамлакатнинг барча ҳудудлари вакиллари ҳамда унинг доирасидаги давра суҳбатида 200 га яқин тадбиркор иштирок этди.

    Ҳудудлар раҳбарлари ва тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга қулай шароит яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган форумда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрли дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб, барча соҳаларда ижобий ўсиш кузатилаётгани таъкидланди.

    Ўзаро муносабатлар шундай юқори даражага кўтарилишида, Давлатларимиз Раҳбарлари ўртасидаги дўстона ва ишончли алоқалар муҳим омил бўлаётгани алоҳида қайд этилди.

    Сўнгги 7 йил ичида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро савдо айланмаси деярли 2,5 баробар ўсиб, ўтган йили 4,4 миллиард долларни ташкил этди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида мингдан зиёд корхоналар, Қозоғистонда эса – 3 600 дан ортиқ Ўзбекистон капитали иштирокида корхоналар ўз фаолиятини юритмоқда.

    Форумда мавжуд захиралардан самарали фойдаланган ҳолда, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш чоралари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Қайд этилганидек, бунда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришда ҳудудлараро алоқалар ҳақиқий ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда.

    Хусусан, чегарадош ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси Манғистау вилояти билан, Тошкент вилояти Туркистон вилояти билан, Навоий вилояти Қизилўрда вилояти билан тўғридан-тўғри ва яқин алоқалар ўрнатган.

    Чегарадош бўлмаган ҳудудларимиз ҳам ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаб, савдо-сотиқ ва саноат кооперация алоқаларини изчил ривожлантириб келмоқда.

    Форумда ҳудудлар орасида ҳали ишга солинмаган катта салоҳият борлиги, қолаверса, тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга ҳам қизиқиш жуда юқори экани таъкидланди.

    Шунингдек, қардош халқлар ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эгалиги билдирилди.

    Ўзбекистон-Қозоғистон тўртинчи ҳудудлараро форуми якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates