Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Маслаҳатлашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Э.Турдимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

    Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида навбатдаги масала сифатида вилоят ҳокимини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

    Қонунчиликка кўра, вилоят ҳокими лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилади ҳамда ушбу номзод бўйича партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув ўтказилади.

    Шу муносабат билан вилоят ҳокими лавозимига номзод бўйича партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев сессия ишида иштирок этди. Маслаҳатлашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Э.Турдимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

    Номзод депутатларга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболига мўлжалланган ўз дастурини тақдим этди.

    Номзод бўйича партиялар гуруҳлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси қарори билан Турдимов Эркинжон Оқбутаевич номзоди Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates