Ҳужжатга кўра, Самарқанд шаҳри ва туманлар ҳокимликлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал хўжалик корхоналарига 1 ноябрдан бошлаб кеча-ю кундуз ишлайдиган штаблар ташкил этиш топширилган.
Шунингдек, уларга вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларига ва аҳоли яшаш уй-жойларига, “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси тизимидаги иситиш қозонхоналарига узлуксиз ҳамда бир меъёрда табиий газ, электр энергияси қуввати етказиб берилишини таъминлаш ва табиий газ етиб бормайдиган аҳоли пунктларини суюлтирилган газ билан таъминлаш каби вазифалар юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланиши учун ҳарорат беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши керак.