Самарқандда эркак ўзини юк машинасининг тагига ташлаб жонига қасд қилди

    Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябрь куни бир одам ўзини юк машинасининг тагига ташлаб жонига қасд қилгани акс этган видео тарқади.

    Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

    Ушбу ҳолат 2024 йил 27 октябрь куни соат 12:30 атрофида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Амиробод» маҳалласидан ўтувчи йўлида содир бўлгани маълум бўлди.

    Аниқланишича, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшаган 1983 йилда туғилган руҳий касал A.B. Самарқанд-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Yu.Y. бошқарувида бўлган МАН юк автомашинаси остига ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Ушбу ҳолат натижасида A.B. юк автомашинаси босиб кетиши оқибатида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

    Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, мархум A.B.ga нисбатан суд тиббий экспертиза тайинланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates