Ўтказилган рейдларда дарё ҳудудида “М.Т.“ фермер хўжалиги вакиллари томонидан экскаватор ва юк машиналари воситасида ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олингани аниқланди.
Натижада “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида“ги қонуннинг 18-моддаси ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида“ги қонуннинг 35-моддаси талаблари бузилган. Табиатга 137 миллиард 472 миллион 370 минг 649 сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан экскаватор ва иккита юк ташувчи транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди. Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.