Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор профилактик тадбирлар доирасида Пайариқ туманида ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотга кўра, 1983 йили туғилган, муқаддам 5 маротаба судланган фуқаро Жаҳонгир Абдураҳимов ўзининг жиноий шериги — 1996 йили туғилган Бобур Абидов билан биргаликда жиноий йўл билан моддий даромад орттириш мақсадида тадбиркорларга турли туҳматлар уюштириб, уларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.
Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида Жаҳонгир Абдураҳимов ўзига тегишли МЧЖ биносига туманда яшовчи фуқароларни турли туҳматлар билан олиб келиб, уларни яланғочлаб уриб-дўппослагани, ушбу ҳолатда видео тасвирга олганлиги ва уларни турли ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан таҳдид қилиб жабрланувчилардан пул ёки бошқа моддий қийматликларни қўлга киритиб келгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








