Туркияда ўлдирилган Ўзбекистон фуқаросининг шахси аниқланди

    Туркия ОАВларида шу йилнинг 21 сентябрь куни 36 ёшли «Зулайҳо» исмли Ўзбекистон фуқароси Истанбул шаҳридаги уйларнинг бирида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.

    Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодисага ва ўлдирилган аёлнинг шахсига ойдинлик киритди.

    Қайд этилишича, ҳалок бўлган шахс «Зулайҳо» эмас, Ўзбекистон фуқароси «А.Х.» экани аниқланди.

    Маълум бўлишича, у бир неча йил аввал Туркияда бўлиш қоидаларини бузгани учун депортация қилинган ва мамлакатга кириш тақиқланган. Кейинчалик исм-фамилиясини ўзгартирган ҳолда Туркияга кириб келган.

    Аниқланишича, «А.Х.» номаълум шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилгани маълум бўлди. Жиноят бўйича маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

    Бош консулхона томонидан марҳумнинг оила аъзоларига жасадни Ўзбекистонга юбориш учун зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates