Қайд этилишича, оиланнинг ижтимоий мақомини белгилаш ва эҳтиёжмандлар рўйхатига киритиш мақсадида Агентликнинг ижтимоий ходими хизмат кўрсатиш доирасида оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишга юборади.
Айнан шу кўрик қизалоқ аввал гапира олмаган воқеаларни очиқлашга туртки бўлди. Бу расмий тергов жараёнини бошлашга асос бўлди.
Қизалоқнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилди. Комплекс баҳолаш натижасида онаси қаромоғига топширилди. Ҳозирда у доимий ҳимоя остида бўлиб, тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жабрланган болага ҳар томондан кўмак кўрсатди ва тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштирди. Натижада қиз ҳимоя қилинди, айбдор эса қонунан жазога тортилди.
24 июль куни суд қарорига кўра, эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Суд томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси, 3-қисми, «а», «б», «э» бандлари асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.








