Кўкдаладаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) асосида жиноят иши қўзғатилди.

    Шу йилнинг 16 июль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Олтиндала маҳалласида жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақланадиган резервуарда чақнаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Афсуски, портлашда 4 киши ҳалок бўлганди.

    Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ёнғин бўйича Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) асосида жиноят иши қўзғатилди.

    Айни пайтда соҳанинг тегишли мутахассислари иштирокида ёнғин кўлами ҳамда етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Жиноят иши доирасида суд-тиббий, суд-кимёвий, биологик, криминалистик ва ёнғин-техникавий экспертизалар тайинланган.

    Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates