Самарқанддаги мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилгани исботини топмади

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги 75-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ва ўқитувчилар мажбурий меҳнатга чиқарилаётгани бўйича хабарлар тарқалган эди.

    Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

    Қайд этилишича, ҳолат туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими ва ҳамкор ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда, ўқувчиларнинг мактаб ҳовлисидаги ерга ишлов бераётган тасвирлари 2024 йил 19 апрель куни мактабнинг 9-"Б" синф (ўша пайтдаги 8-"Б"синф) ўқувчилари технология дарсида "Касбим фахрим" тўгараги машғулотларининг "Гулчилик касби, иссиқхона гуллари ва дала гуллари" мавзусидаги дарс доирасида ўз хоҳишлари билан ушбу микро участкага гул экмоқчи бўлганликларини тушунтириш хатларида маълум қилинган.

    Шунингдек, педагогларнинг мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ишлари билан шуғулланаётганликлари тасвирланган видеолавҳа 2024 йилнинг 8 август куни олинганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 7 август куни Мактабда навбатдан ташқари Педагогик кенгаши йиғилиши ўтказилган ва йиғилишда мактаб директори томонидан ободонлаштириш ишларида ходимларнинг ёрдам бериши таклифи киритилган. Ободонлаштириш ишларида мактабдаги 50 нафар ўқитувчидан 12 нафари ўз хоҳишларига кўра иштирок этган.

    Айни пайтда ҳолатни тасвирга олиб ғаразли мақсадларда ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқарони аниқлаш ва унга қонун доирасида чоралар кўриш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates