Самарқанд шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида 10 та замонавий «Zhong Tong» автобуслари олиб келинди.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Навобод Транс» МЧЖ томонидан олиб келинган автобуслар шаҳардаги автобус йўналишларига брутто-шартномаси асосида жойлаштирилади.