2024 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда рақамлаштириш ва рақамли технологияларга ўргатишни жадаллаштириш, ёшларимизнинг халқаро лойиҳаларда иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган эди.
Самарқандлик ёшлар мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, жаҳон миқёдсидаги турли лойиҳаларда фаол қатнашишмоқда. Жумладан, Темур ва Парвиз иштирок этган мазкур лойиҳада 35 дан зиёд мамлакатдан 100 га яқин иштирокчи қатнашган бўлиб, уларнинг кўпчилиги 20 дан 25 ёшгача бўлган ёшларни ташкил етади. Ўзбекистонлик икки мактаб ўқувчиси ёш бўлишига қарамай, мазкур лойиҳа ғолибига айланишди ва эндиликда мазкур халқаро платформа таркибидаги ProjectLab дастури асосида ўз дастурий таъминотларини яратиши ва бевосита хорижий инвесторларга тақдим қилиши мумкин.
Ўқувчиларга илмий раҳбарлик қилган халқаро эксперт Мухаммадхон Солиевнинг айтишича, мамлакатимизда сўнгги йилларда инглиз тили ва IT фанлари чуқурлаштириб ўргатилаётганлиги, ҳаттоки мамлакатимизнин энг олис ва чекка ҳудудларида ҳам хорижий тилларни ўрганишга ихтисослашган тил марказлари ва IT-паркларнинг ташкил этилганлиги ёшларимизнинг IT соҳасида жаҳон бозорига чиқишида туртки бўлмоқда.