Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, эртага тонгда Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кузатувчи сифатида келади.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан ҳам икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтади.
Шунингдек, кечки вақт делегация раҳбарлари Самарқанд туризм маркази ҳудудидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюрадилар. Туркий давлатлар ташкилоти аъзо мамлакатлари миллий фольклор санъатини ўзида ифода этган концерт дастури ташкил этилади.
Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.