“Sanfa products” линолеумлари жаҳон бозорини эгалламоқда

    Саноат 25 июн 2020 2717

    Ўрта Чирчиқ туманидаги “Sanfa products” масъулияти чекланган жамияти томонидан бугунги кунгача қарийб 6 миллион квадрат метрдан зиёд линолеум пол қопламалари ишлаб чиқарилди.

    Айни пайтда жамиятда тайёрланаётган маҳсулотлар юртимиз ички бозори эҳтиёжининг аксарият қисмини қондирмоқда. Корхонанинг экспорт салоҳияти ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугунги кунда унинг жаҳон талабларига жавоб берадиган қурилиш материаллари Марказий Осиё республикалари билан бирга, хориж давлатларига ҳам экспорт қилиняпти.

    Ўтган йили 3 миллион 600 минг доллар қийматидаги линолеумлар экспорт қилинди. Бу йил эса мазкур кўрсаткични бунданда ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 5 та муҳим ташаббус доирасида мамлакатимизда бунёд этилаётган спорт бинолари учун ҳам линолеумлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Ҳозир бундай материаллар Россия ва Озарбайжонга экспортга жўнатиляпти. 2020-2021 йилларда ишлаб чиқариш қувватини 35 фоизгача кўтариш асосий мақсад қилиб қўйилган.

    – Жорий йилда маҳаллийлаштирилган янги маҳсулотлардан бири бу – транспорт воситалари учун мўлжалланган линолеумлар ҳисобланади, – дейди корхона менежери Тимур Акромов. – Шуни таъкидлаш лозимки, илгари тайёрланаётган барча материаллар мамлакатимизга чет давлатлардан, жумладан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республикаларидан импорт ҳисобига олиб келинарди.

    Бугунги кунда пандемия бўлишига қарамасдан корхонада 7 нафар хотин-қиз доимий ишга жалб этилган, улар юртимиздаги меҳмонхона ва хостеллар учун маҳаллийлаштирилган синтефон маҳсулотидан ёстиқ ҳамда кўрпа-тўшаклар тайёрлаб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

    Бундан ташқари, корхона таркибидаги цехда қурилишда кенг фойдаланиладиган мармар тошларни қайта ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Бу билан ёшлар иш билан таъминланиш бир бирга, оиласи учун даромад топиш имконига ҳам эга бўлишди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Ўрта Чирчиқ туманидаги “Sanfa products” масъулияти чекланган жамияти 2009 йилда ташкил этилган. Корханинг қурилиш соҳаси учун зарур бўлган ва импорт ўрнини босувчи, кенглиги 2- 4 метргача линолеум пол қопламаларидан замонавий уйларда фойдаланилади. Шунингдек, улар бунёд этилаётган коридорлар, зал, мактаб, олий таълим юртлари ҳамда тиббиёт муассасаларига ҳам тўшалади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates