Санкт-Петербургда ишлаш учун бориб, қийналган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати Санкт-Петербургда ишлаш учун бориб, қийналган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.

    Хабарда шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари Санкт-Петербургдаги “Армаган”, Челябинскдаги “ЦК Новий век”, “ЕвроДом”, “Энергоинжиниринг” корхоналари раҳбарияти ва бу ерда ишлаётган юртдошлар билан учрашув ўтказгани ҳам маълум қилинди.

    Меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазият тубдан ўзгаргани, фуқароларнинг чет элда ишлаши учун шароитлар яратиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кафолатли меҳнат бозори билан таъминлаш, қайтиб келгандан кейинги тақдирига бефарқ бўлмаслик борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Иш берувчилар билан Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Натижада юртдошларни мазкур корхоналарда иш билан таъминлашга келишиб олинди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates