Саноат зоналари ҳудудидаги ер участкалари учун тўловни 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти яратилди

    Бизнес 12 декабр 2023 850

    Бунга қадар 12 ой муддатга бўлиб тўлаш имконияти берилган эди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 ноябрдаги «Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–198-сон Фармони билан саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда сотиб олиш тўловларини 24 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.

    Бунга қадар 12 ой муддатга бўлиб тўлаш имконияти берилган эди.

    Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида «E-auksion» электрон савдо платформасида эркин иқтисодий зона, туристик рекрацион зона, махсус саноат зона, кичик саноат зона ва ёшлар саноат зоналаридаги ер участкаларини сотиб олишда тўловларни йигирма тўрт ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилган.

    Айни пайтда 4,5 мингдан ортиқ саноат зоналаридаги ер участкалари e-auksion.uz сайтига савдога чиқарилган бўлиб, рўйхатдан олган ҳолда сотиб олишингиз мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates