Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ишчи сафари ташкил этилади

    Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони Подшоҳи девони маслаҳатчиси, Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази Бош директори Абдуллоҳ бин Абдулазиз ар-Рабиа билан учрашув ўтказди.

    Музокаралар давомида Саудия томони расмий Тошкент ва Ар-Риёз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 17-18 август кунлари подшоҳликка амалга оширган расмий ташрифидан сўнг жадаллашиб бораётганини маълум қилди.

    Хусусан, Саудия Арабистони ҳукуматининг Ўзбекистон билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга бўлган интилиши, бу борада Марказнинг мамлакатимиздаги ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни молиялаштириш масаласини кўриб чиқишга ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёр эканлиги таъкидланди.

    Турли соҳаларда Ўзбекистон-Саудия Арабистони қўшма лойиҳаларини амалга оширишдаги муваффаққиятлардан мамнунлик билдирилди.

    Учрашув якунида Марказ мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этишга келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates