Саудия Арабистони газетаси Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган иқтисодий лойиҳалар ҳақида ёзди

    Нашрда Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ 28 ноябрь куни Ўзбекистон билан 12,3 миллиард долларга тенг 20 та битим ва Англашув меморандумларини имзолагани таъкидланган.

    «Ҳолид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Президенти ҳузурида Саудиянинг етакчи «ACWA Power» компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар – Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида «яшил водород»ни «пилот» тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди»,- дея хабар қилган манба.

    Саудия газетаси қайд этганидек, ушбу «пилот» лойиҳа доирасида мамлакатда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.

    «Ўзбекистонда «яшил» энергетикани ривожлантиришда энг катта сармоядор ва стратегик шерик бўлган «ACWA Power» компанияси билан сермаҳсул ҳамкорлик қилинмоқда. Бугунги кунда республикада ушбу компания билан биргаликда қиймати 7,5 миллиард долларлик лойиҳалар амалга ошириляпти», - деб ёзган «Al-Sharq al Awsat».

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates