Трамп: Саудия Арабистони НАТОга аъзо бўлмаган АҚШнинг асосий иттифоқчилари қаторига киритилди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонига НАТОга аъзо бўлмаган асосий иттифоқчи мақомини берганини эълон қилди.

    Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди. Вашингтонга ташриф буюрган валиаҳд шаҳзода ва бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд шарафига Оқ уйда кечки овқатда нутқ сўзлаган Трамп АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади. Президент икки мамлакат яқинда тарихий аҳамиятга эга стратегик мудофаа шартномасини имзолаганини таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони расман Вашингтоннинг Шимолий Атлантика альянсидан ташқаридаги асосий иттифоқчилари қаторига киритилди.

    19 ноябр куни Саудия Арабистони АҚШдан бир неча юз танк сотиб олиши маълум бўлди, деб хабар берди news.rambler.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates