Саудия Арабистонида ҳалокатга учраган автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд эмас

    Воқеа-ҳодисалар 28 март 2023 1676

    2023 йил 28 март куни Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари кетаётган автобус ҳалокатга учрагани тўғрисидаги хабар тарқалди.

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, Саудия Арабистонида ҳалокатга учраган автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд эмас.

    Эслатиб ўтамиз шу йил 27 март куни яманлик йўловчилар бўлган автобус Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳридаги кўприкдан ўтаётган вақтда тормоз тизимидаги носозлик сабабли енгил автомобил билан тўқнашиб ёниб кетганди.

    Ушбу машъум ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 29 киши тан жароҳати олган.

    Саудия Арабистонидаги мутасаддилардан олинган маълумотга кўра, ушбу автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд бўлмаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates