Саудияда эри томонидан зўравонликка учраган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

    Саудия Арабистони қонунчилигига кўра, хорижий фуқаролар мамлакатдан чиқиш учун чиқиш визаси олиши шарт. Аёллар эса бунда расман турмуш ўртоғининг рухсатини олишлари керак.

    Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида узоқ йиллар давомида турмуш ўртоғи томонидан мунтазам зўравонликка учраган Р. Г. исмли Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Dunyo” ахборот агентлиги хабар берди.

    Маълум қилинишича, жабрланган аёл Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, ватанига қайтишга ёрдам сўраган.

    Саудия Арабистони қонунчилигига кўра, хорижий фуқаролар мамлакатдан чиқиш учун чиқиш визаси олиши шарт. Аёллар эса бунда расман турмуш ўртоғининг рухсатини олишлари керак.

    Р.Г.нинг аризасига асосан унинг турмуш ўртоғи ҳибсга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Суҳбат чоғида унга чиқиш визаси учун рухсат бериш, турмуш ўртоғига тўсқинлик қилмаслик, таъқиб қилмаслик ва зарар етказмаслик бўйича мажбурият юкланди.

    Натижада Р.Г. чиқиш визасига эга бўлди ва соғ-саломат ҳолда Даммам–Шаржа–Тошкент йўналиши орқали Ўзбекистонга йўл олди.

    Элчихона ходимлари Саудий Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Р. Г. учун чиқиш визасини расмийлаштирди ва зарур ҳужжатларни тайёрлади. Аёлнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг сафарига алоҳида назорат ўрнатилди.

    Натижада, Р. Г. Даммам–Шаржа–Тошкент йўналиши бўйича авиарейсда Ўзбекистонга қайтиб келди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates