Савдо-саноат палатаси тадбиркорларга кўмакчи бўла оляпти(ми)?

    Палатанинг навбатдаги Қурултойида шу каби саволларга жавоб олинди.

    Унда республиканинг барча ҳудудларидан сайланган 297 нафар делегатлар, қатор вазирлик, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

    Тадбирни Олий Мажлис Сенатининг раиси Т.Нарбаева кириш сўзи билан очиб бериб, республикамизда тадбиркорлик сохасида амалга оширилаётган ислохотлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги тизимли чора-тадбирлар, сохада яратилган шарт-шароитлар хамда Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган сай-харакатларига тўхталиб ўтди.

    Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2017-2021 йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилди ва навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

    Ҳусусан, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тизимга малакали кадрлар жалб қилиниб, тадбиркорлар манфаатида судларга 400 мингга яқин даъво аризалар киритилди.

    Эътиборли жиҳати, Палата қайта ташкил этилгунга қадар, яъни 2013—2016 йилларда бу кўрсаткич атиги 38 мингта бўлган ҳолос.

    Таъкидлаш керакки, палата томонидан низоларни судгача ҳал этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бугунги кунга қадар тадбиркорлар ўртасидаги 6 мингта низоли ҳолат ўзаро келишув йўли билан ҳал этилишига эришилди. Шунингдек, тадбиркорлар иштирокида халқаро даражада юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш бўйича Палата ҳузурида “Тошкент халқаро арбитраж маркази” ташкил этилиб, халқаро даражадаги арбитрлар жалб этилди ва хозирги кунда Марказ томонидан тижорат низолари кўриб чиқилиши йулга куйилди.

    Палата томонидан ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида хам катор ишлар амалга оширилиб, вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 3,3 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан ваколатли орган сифатида Жамоатчилик экспертизаси ўтказилди.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳаларнинг қарийб 58 фоизида тадбиркорлик фаолиятида қийинчилик тўғдирадиган ва коррупцияга шароит яратувчи нормалар аниқланиб, Палатанинг эътироз ва таклифлари асосида ҳужжатлар қайта ишланди.

    Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида Палатанинг олиб борилган ишлари хакида хам таъкидлаб ўтилди. Жумладан, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда 206 та Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ташкил этилиб, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилди. Марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилгани, уларнинг 95 фоизи бепул хизматлар ҳисобланиши алоҳида таъкидланди.

    Палата фаолиятида ахоли ўртасида бизнесни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркорлик сохасига ўқитиш ва ўз ишини бошлаш орқали республикамизда сўнгги тўрт йилда 300 мингдан ортик кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

    Жойларда ишбилармонлик муҳитидаги ўзгаришлар ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида Палата томонидан 60 мингдан ортиқ сўровномалар ўтказилиб, соҳада юзага келаётган муаммолар ечими юзасидан таклифлар тайёрланди.

    Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида Палата тизимида 14 та ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилиб, улар оркали 100 мингдан ортиқ аҳоли тадбиркорликка ўқитилди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 25 декабрда ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга йўналтириш бўйича берган курсатмаларига мувофик Палата томонидан ташкил этилган ўқув дастурлари бўйича жорий йилда 140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, бизнесга йўналтирилади.

    Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан, Палата ҳузурида дунёнинг нуфузли университетларидан бири бўлган “Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети”нинг Тошкент филиали ташкил этилиб, “халқаро бизнес ва тадбиркорлик” ва “электрон тижорат ва технологияларни бошқариш” йўналишларида кадрлар тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.

    Ташқи иқтисодий фаолият сохасида хам тизимли ишлар амалга оширилиб, республикамиз иқтисодиётини жахон иктисодий жараёнларига интеграциялашувини таъминлаш бўйича Савдо-саноат палатаси томонидан хорижий Палаталар ва хамкор ташкилотлар билан 89 та ҳамкорлик битимлари тузилди.

    Ушбу келишувлар асосида 250 та бизнес форум, кўргазма ва ярмаркалар ўтказилиб, шундан, 116 таси айнан хорижий мамлакатларда ташкил этилди. Натижада, 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 550 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларини экспорт қилинишига эришилди. Таъкидлаш лозимки, республикамизда Палата кўмагида 600 дан ортик хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ташкил этилиб, жалб этилган инвестициялар киймати 847 млн. АКШ долларни ташкил этади.

    Шунингдек Палатанинг яна бир устувор вазифалари қаторига ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш йўналиши киритилди.

    2017 йилда “Ҳунарманд уюшмаси” ҳам тубдан ислоҳ қилинди ва бугунги кунга келиб Палата ва “Ҳунарманд” уюшмаси бир тизимга бирлашиб, ҳамжиҳатликда фаолият юритмоқда. Ҳисобот даври мобайнида ҳунармандчилик субъектларини моддий қўллаб-қувватлаш, жумладан имтиёзли кредитлар билан таъминлаш мақсадида қарийб 1 триллион сўм маблағлар ажратиб берилди. Шунингдек, ёш авлодга миллий ҳунармандчилик сир-асрорлари ва ҳунар ўргатишга хизмат қиладиган 34 та “Ҳунармандчилик марказлари”, 41 та “Уй музейлари” ва 4,6 мингдан ортиқ “Ҳунармандчилик устахоналари” фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида айнан ҳунармандичилик йўналишида 200 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди.

    2019 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида “I Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ўтказилди. Ушбу фестивалга 5 та қитъанинг 80га яқин мамлакатларидан 600 нафарга яқин меҳмонлар ташриф буюрди.

    Қолаверса, ўтган йили декабрь ойида бўлиб ўтган World Crafts Council Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг йиғилишида 2021-2024 йилларда Осиё ва Тинч океани минтақасидаги 40 та давлатга раҳбарлик қилиш Ўзбекистонга топширилгани ҳам юқоридаги фикрларнинг далилидир.

    Шу билан бир қаторда, Қурултойда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Президиумини сайлаш, Палата Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш, Палата Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масалалари овозга қўйилиб, делегатлар томонидан тасдиқлаб олинди.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг тизимидаги барча ҳудудий бошқармалар томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифларни белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates