Комбинатда манфаатлар тўқнашуви: мингдан ортиқ ҳолат олди олинди

    Мониторинг натижасида 1014 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви (шундан 929 та эҳтимолий ва 85 та реал) аниқланиб, шундан 966 таси (881 таси эҳтимолий ва 85 та реал) бўйича ҳолатлар Одоб-ахлоқ комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилди.

    «Навоий кон-металлургия комбинати»да 2021 йилдан бошлаб Ички назорат тузилмаси – Комплаенс хизмати ташкил этилди. Коррупцияга қарши мазкур ички назорат тузилма коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул этиб белгиланган.

    Комбинатда коррупцияга қарши курашиш ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш соҳаларида 2024 йилнинг ўтган даври давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

    Коррупцияга қарши курашиш соҳасида

    Комбинат томонидан 2024 йил 10 январда Комплаенс хизматининг 12 банддан иборат «НКМК» АЖда 2024 йил давомида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ошириш ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар дастури ва 2024 йил 30 январда Комбинат тизимида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 9 та банддан иборат йўл харитаси тасдиқланган ва ижроси назоратга олинди.

    Комбинатда 2024 йилдан акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва бошқарувига кўриб чиқиш учун киритиладиган ва уларнинг сўровига кўра юбориладиган ҳужжатлар лойиҳалари, Бош директор ва бош директор ўринбосарлари қабуллари якуни бўйича тузилган баённомалар лойиҳаларини Бош юрисконсульт ва Комплаенс хизмати томонидан ҳуқуқий ва коррупциявий экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилди. Мазкур йўналишлар бўйича 97 та (32 та фуқаро қабуллари бўйича ва 65 та бошқарувга кўриб чиқиш учун киритилган) ҳужжатларнинг қонунийлиги кўриб чиқилди.

    Комплаенс хизмати томонидан жами 5876 та (5072 та буйруқ ва 804 та фармойиш) ички идоравий ҳужжатлар коррупцияга қарши ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Коррупциявий экспертиза натижасида 428 та ички идоравий ҳужжатлар норматив-ҳуқуқий ёки ички идоравий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштирилди.

    Комбинатнинг марказий аппарати ва барча таркибий бўлинмаларида

    2024 йил 1-чорагида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ўтказилди. Баҳолаш натижаларига кўра, 947 та функциялар баҳоланиб, шундан 3 та «юқори», 45 та «ўрта» ва 899 та «паст» даражадаги хавф-хатарлар аниқланди ҳамда уларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан 2024 йил 20 февралда 46 та банддан иборат чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Бугунги кунда дастурнинг 30 та банди ижроси тўлиқ таъминланди.

    Ўтган давр мобайнида Комбинат ишчи-ходимлари билан 123 маротаба (жумладан, 96 та семинар, учрашув ва давра суҳбати, 20 маротаба расмий веб-сайт, 2 та газета, 3 маротаба телевидения, 2 маротаба радиода) ҳуқуқий тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказилди. Тарғибот тадбирларида 7048 нафар ишчи-ходимлар иштироки таъминланди.

    Шу билан бирга, ҳозирги кунга қадар Жанубий кон бошқармасининг 5708 нафар ходимлари «Коррупцияга қарши (Cомплианcэ) электрон курси бўйича ўқитилди.

    Хизмат ходимлари томонидан жами 27 маротаба шундан, 16 маротаба онлайн ва 11 маротаба офлайн малака ошириш курсларида иштирок этилди.

    Ўтган давр мобайнида Комплаенс хизматига жами 558 та ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, ижро муддати келган 395 тасининг ижроси ўз вақтида таъминланди. Хусусан, 46 та юридик ва жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушган, шундан 41 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат қисман қаноатлантирилган.

    Шу билан бирга, Комбинатга ходимларни ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказиш бўйича комиссиянинг 318 та ҳамда ҳомийлик ва хайрия ёрдамларини кўрсатиш комиссиясининг 56 та йиғилишларида комиссия аъзоси сифатида иштирок этилди.

    Танлов асосида ишга қабул қилинувчи 1151 нафар номзодлар устидан «НКМК» АЖ ва унинг таркибий бўлинмаларида ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома талаблари асосида текширувлар амалга оширилди. Номзодларни текшириш натижасида 1150 та ижобий ва 1 та салбий хулосалар берилди.

    Танлов ва меҳнат қонунчилиги доирасида ишга қабул қилинган 1151 нафар ходимларнинг меҳнат шартномаларига ҳамда «НКМК» АЖ томонидан тузилган 17 654 та хўжалик шартномаларига коррупцияга қарши шартларнинг киритилиши таъминланди.

    Ўтган давр мобайнида жами 38 маротаба ўрганиш ва хизмат текширувлари ўтказилиб, бунда хато ва камчиликларга йўл қўйган 30 нафар ишчи-ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.

    Ўтказилган мониторинглар натижасида 1014 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви (шундан 929 та эҳтимолий ва 85 та реал) аниқланиб, шундан 966 таси (881 таси эҳтимолий ва 85 та реал) бўйича ҳолатлар Одоб-ахлоқ комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилди.

    Комиссия қарорига асосан 65 та ҳолат кўриб чиқилди, шундан, 14 таси бошқа лавозимга ўтказилди, 5 таси рад этилди, 1 таси лавозимдан озод этилди, 45 таси бўйича келгусида эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Қолган 901 таси бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

    Харидлар соҳасида «Товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича» Комиссияси (комиссия таркибига Комплаенс хизмати киритилган) томонидан

    3 та тендер ва 26 та танлаш ҳужжатлари бўйича товар етказиб берувчилар ҳужжатлари кўриб чиқилиб, қонунийлик таъминланди.

    Комбинат билан шартномавий муносабатларга киришмоқчи бўлган 60 та контрагентларнинг фаолияти текширилди. Ҳисобот даврида 1 та 3,5 млрд. сўмлик танловнинг асоссиз бекор қилиниши олди олинди.

    Бундан ташқари, «НКМК» АЖ билан шартномавий муносабатларга киришувчи хорижий жисмоний ва юридик шахс ҳамда банкларни санкциялар бўйича назорат қилувчи Комиссия (комиссия таркибига Комплаенс хизмати киритилган) томонидан 14 та контрагент ҳужжатлари санкциявий назоратдан ўтказилди. Шундан, 12 таси бўйича ижобий ва 2 таси бўйича салбий хулоса берилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

    ПҚ-81-сон қарорига кўра, 2024 йилнинг 3-чораги бўйича 29 турдаги маълумот ва ҳисоботлар «Э-Антиcор.уз» электрон платформасига киритилди.

    Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш соҳасида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 154-сон Фармони ижроси юзасидан тегишли маълумотларнинг белгиланган муддатларда Комбинатнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши таъминланмоқда.

    Комбинатнинг www.nkmk.uz расмий веб-сайтида ҳамда ички портал (комбинат ходимлари учун жорий этилган)да жорий этилган «Коррупцияга қарши курашиш» ва «Очиқ маълумотлар» бўлимларида ички идоравий ҳужжатлар, эълон қилиниши белгиланган маълумотлар, мурожаатларни юбориш учун тегишли алоқа каналлари, ижтимоий видеороликлар ҳамда Комплаенс хизматининг масъул ходимлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди ҳамда ушбу маълумотлар доимий тарзда янгиланиб борилиши назоратга олинди.

    Шу билан бирга, Комбинатнинг 2024 йил 9 февралдаги тегишли буйруғи билан «НКМК» АЖнинг фаолиятига оид очиқ эълон қилиниши лозим бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар, уларни янгилаб бориш муддатлари ва масъул ижрочилар рўйхати ҳамда маълумотларнинг намунавий шакллари тасдиқланди. Мазкур ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни белгиланган муддатларда расмий веб-сайтга эълон қилиниши назорат олинди.

    2024 йил август ойида Комбинат Марказий аппарати «СEРТ Интернатионал» халқаро сертификатловчи ташкилот томонидан ўтказилган 2 босқичли ташқи аудит якуни бўйича ИСО 37001:2016 «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» халқаро стандарт талабларига мувофиқлиги тасдиқланди ва халқаро сертификатга эга бўлди.

    Рустам Авезов,

    «Навоий кон-металлургия комбинати»

    акциядорлик жамияти Комплаенс хизмати бошлиғи

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates