Бухорода 274 миллион АҚШ долларилик қўшма корхона қўрилмоқда

    Мазкур «Petrochem sepehr» қўшма корхонаси Ўзбекистон ва Эрон давлатлари ўзаро ҳамкорлиги ва капитали асосида ташкил этилмоқда.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур нефть кимё кластерини ташкил этиш доирасида бу корхонада ўндан ортиқ бизнес лойиҳа асосида, мутахассисларни жалб қилган ҳолда кимёвий усулда пентан, гексан, бензол, толуол газлари ёритгичлари, шунингдек, риформат ва изомеризат ароматик углеводородлари, монометиланилин, диметил карбонат, аммоний бикарбонат, каустик сода ва калий сульфати каби жами 13 хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш тажрибаси ўзлаштирилади.

    Муҳими, мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши эвазига йил давомида 240 миллион АҚШ долларига тенг бўлган нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, шундан 82 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот экспортга йўналтирилиши, 123 миллион АҚШ долларига тенг импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
    Иқтисодий жиҳати эса бунда йилига 214 миллиард сўмга тенг бўлган бюджет тушумига эришилиши билан бирга, корхонада банд бўладиган 600 нафарга яқин ишчи-мутахассиснинг моддий манфаатдорлиги таъминланади.

    Қайд этиш жоизки, лойиҳадаги технологиялар аналоглари Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида мавжуд бўлиб, улардан фарқли равишда, ишлаб чиқариладиган енгил нафта–эритгичлар ишлаб чиқариш лойиҳасига йўналтирилади. Натижада ишлаб чиқарилган автобензин таркибида бензол миқдори 1 фоиздан ошмаслигига эришилиб, ишлаб чиқарилган автобензин маҳсулоти «ЕВРО-5» стандарти талабига жавоб беради.

    Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «Petrochem sepehr Bukhara» Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонасининг биринчи босқичини жорий йилнинг якунига қадар фойдаланишга топшириш мақсад қилинган. Айни кунда эса корхона сармоядор таъсисчилари томонидан бу ерда қурилиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини шай қилиш, қолаверса, хориждан харид қилинган технологиялар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates