Сайловчиларнинг 33,54 фоизи овоз бериб бўлди – МСК

    Сайлов 9 июл 2023 1424

    Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида МСК Раиси ўринбосари иштирокида соат 11:00 ҳолатига овоз бериш жараёни ва сайловчиларнинг иштирокига доир брифинг бўлиб ўтди.

    Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқаровнинг таъкидлашича, сайлов кодексининг 96-моддасига биноан, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ўттиз уч фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.

    Маълумотларга кўра, соат 11:00 ҳолатига мамлакатимиз ҳудудида сайловчилар рўйхатига киритилган 19 млн 270 минг 212 нафар сайловчиларнинг республика ҳудудида 6 млн 463 минг 874 нафари ёки 33,54 (ўттиз уч бутун юздан эллик тўрт) фоизи овоз беришда иштирок этди.

    Ушбу рақамлар Марказий сайлов комиссияси томонидан муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтган деб ҳисоблашга асос бўла олади.

    Албатта якуний хулоса овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб берилади.

    Овоз бериш соат 20:00 га қадар давом этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates