Ўзбекистоннинг чекка ҳудудидаги мактаб ўқувчилари Лондон саёҳатида

    Таълим саёҳатида ўқувчилар хорижий давлат фуқаролари ҳамда сайёҳларга мамлакатимиз тарихи, миллий қадриятларимиз ҳақида инглиз тилида сўзлаб беришмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови Республика босқичида иштирок этган 70 нафар ўқувчи ва уларнинг 14 нафар устозлари Буюк Британия давлатида таълим саёҳатида бўлиб турибди.

    7-9-синф ўқувчиларининг ҳудудлардаги чекка қишлоқларда таълим олиб, шу ёшида юқори марраларни забт этаётгани қувонарли, албатта. Уларнинг келажакда салоҳиятли мутахассис бўлиб етишишида яратиб берилаётган имкониятларнинг ўрни беқиёс. Ана шундай имкониятларнинг бири бўлган Буюк Британияга таълим саёҳати шубҳасиз болаларнинг хотирасида бир умр муҳрланиб қолади ва билим олишларида яна бир катта рағбат бўлиб хизмат қилади.

    Таълим саёҳатида ўқувчилар хорижий давлат фуқаролари ҳамда сайёҳлар билан мамлакатимиз тарихи, миллий қадриятларимиз ҳақида инглиз тилида суҳбат қилиш баробарида миллийлигимиз, урф-одатларимизни жаҳонга танитишга ҳаракат қилишмоқда.

    Шу аснода, саёҳатнинг илк кунидаёқ ёшларимиз бир гуруҳ сайёҳлар билан яқиндан танишишди. Уларга юртимизнинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида сўзлаб беришди ҳамда миллийлигимиз рамзи туширилган эсдалик совғалари тақдим этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates