Бу биринчи галда экология тизимига, уни озуқа сифатида қабул қилаётган ҳайвонот ва парранда оламига катта зиён келтирмоқда. Бундан ташқари платик маҳсулот ёқиб юборилганда ҳавога ўта заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Улар турига кўра табиатда 100 йилдан 1000 йилгача сақланиб қолар экан.
Пластик идишларни оммавий тарзда ишлаб чиқариш аслида 1950 йилларда бошланган. Шу пайтгача дунё саноати 8 миллиард тоннадан зиёд пластик ишлаб чиқарган. Уларнинг маълум бир қисми (катта эҳтимол билан жуда кам қисми) чиқинди ёқиладиган заводларда ёки кустар йўл билан ёқиб юборилган.
Қолганлари ҳануз фойдаланилмоқда ёки чиқиндилар полигонида, теварак атрофда (ҳатто океанларда) сочилиб ётибди. Айни пайтда ҳар куни юз миллион тонналаб янги пластиклар ишлаб чиқарилаётир. Фойдаланилган бу каби идишларнинг кам қисми қайта ишланади ёки қайта фойдаланилади.
Масалан, биргина АҚШда 2018 йил ишлаб чиқарилган пластикларнинг 9 фоиздан камроғи янги маҳсулот ишлаб чиқариш учун қайта ишлов беришга топширилган. Бу факт ва рақамлар глобал муаммо кўламини, етказаётган зарарини тасавур қилиш учун кам эмас, дейилади vokrugsveta.ru сайтида.









