Сенат Раиси Т.Нарбаеванинг РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси В.Володин билан учрашуви бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 28 ноябр 2022 1023

    Жорий йил 28 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси В.Володинни қабул қилди.

    Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, транспорт-логистика, агросаноат, илмий-техник соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш ҳамда парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

    Сенат Раиси Т.Нарбаева сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик соҳасидаги ютуқлар, жумладан, шу йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессия якунлари ҳамда ушбу сессия МДҲ парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичини бошлаб берганига тўхталиб ўтди.

    Ўз навбатида, Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси В.Володин парламентлар имкониятлари доирасида иккала давлат раҳбарлари даражасида қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, бугунги кунда Ўзбекистон Россиянинг муҳим иқтисодий шериги эканлигига, мамлакатлар ўртасида савдо айланмаси ўсаётганлиги ва бундан келиб чиқиб, транспорт, саноат, туризм ва бошқа соҳаларда алоқаларни кучайтириш заруратига урғу берди.

    Учрашув давомида Халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ҳалқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates