Сенат Раиси ёшлар билан мулоқот ўтказди

    Кейинги авлод 26 декабр 2023 970

    Жорий йил 25 декабрда Олий Мажлис Сенатида Ёшлар форуми доирасида Сенат Раиси билан “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти ташкил этилди.

    Унда сенаторлар, Ёшлар парламенти аъзолари, ёш депутатлар, ташаббускор, фаол ва иқтидорли ёшлар, давлат мукофоти совриндорлари ва стипендиантлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Мулоқот давомида Сенат Раиси Т.Нарбаева ёшларга оид давлат сиёсати бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, устувор вазифалар ҳамда қонунчиликдаги янгиликларга тўхталиб ўтди.

    Таъкидланганидек, сўнгги 6 йил мобайнида ёшлар сиёсатига доир 106 та қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари янада мустаҳкамланди ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилди.

    Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 19 миллиондан ортиқ бўлиб, жами аҳолининг 60 фоизга яқинни ташкил этади. Бу каби кўрсаткич ҳар қандай ривожланган ва ривожланаётган давлат учун беқиёс бойлик манбаи ҳисобланади.

    Барча йўналишлар, жумладан таълим, тадбиркорлик, ижтимоий кўмак ва бошқа соҳаларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи янги даражага олиб чиқилгани эътироф этилди.

    Жумладан, олий таълим қамрови сўнгги 6 йилда 4 баробарга ошди (9 фоиздан 38 фоизга). 151 минг талабага 1,7 триллион сўмлик имтиёзли таълим кредитлари берилди.

    Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган мутлақо янги тизим — “Ёшлар дафтари” жорий этилди. Шу йилнинг ўзида 282 минг ёшларга 416 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди. Республика бўйича ёшларнинг 124 минги касб-ҳунарларга, 133,8 минги эса тадбиркорликка ўқитилди.

    Ёшлар тадбиркорлигини кредитлашнинг янги тизими йўлга қўйилиб, бугунга қадар 253 минг 789 нафар ўғил-қизга 6,2 триллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

    Ушбу амалий ишлар натижасида охирги 6 йилда мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар 8 баробарга кўпайиб, уларнинг сони 750 мингдан ошди.

    Кейинги йилларда мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган истеъдодли, фидойи ёшларнинг 758 нафари турли давлат мукофотларига сазовор бўлган.

    Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари фаолияти йўлга қўйилганлиги ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва саводхонлиги, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонунчилик жараёнларига ёшларни жалб этиш борасида муҳим аҳамият касб этаётганига тўхталиб ўтилди.

    Сенат Раиси мулоқот давомида ёшларнинг айрим масалаларга алоҳида эътибор қаратиши лозимлигига тўхталди.

    Хусусан, маҳаллий Кенгашлар ва Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилаётган қонунлар бўйича ёшлар ўртасида жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш, ёшлар ўзларининг муҳим масалалари юзасидан фикрлари, ғоялари ва таклифларини Ёшлар парламентидаги вакиллари орқали Сенатга ва унинг қўмиталарига етказиб боришлари, ёшлар сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, хорижий мамлакатлар ёшлари билан алоқалар ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, парламентда, маҳаллий Кенгашларда ёш депутатлар салмоғини йигит-қизлар ҳисобидан мос равишда ошириб бориш шулар жумласидан.

    Мулоқот давомида турли соҳа вакиллари бўлган ташаббускор, фаол ва иқтидорли ёшлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича олиб борилаётган самарали ишлар ҳамда унинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, Сенат билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш ҳамда доимий алоқада бўлиш юзасидан қатор таклифлар илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates