Сенат Раиси ЮНИСEФнинг минтақавий директори билан учрашди

    Жорий йил 16 ноябрда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан хоним билан учрашди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистонинг ЮНИСEФ билан ҳамкорлигининг истиқболлари, хусусан, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини муҳофазалаш ва сифатли таълим-тарбия олиш борасида кенг кўламли дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Сенат Раиси мазкур учрашув Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасида ўрнатилган конструктив ҳамкорликнинг мантиқий давоми эканини таъкидлаб, Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва сифатли таълим-тарбия олиш борасида кенг кўламли дастурларни амалга оширишда Жамғарманинг БМТ тизимидаги салмоқли ўрнини эътироф этди.

    Ўз навбатида, Афшан Хан Тошкентда ўтказилган Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган II Бутунжаҳон конференцияси ҳар томонлама самарали ўтгани, Ўзбекистонда мазкур соҳада давлат раҳбари даражасида қаратилаётган эътибор туфайли салмоқли ютуқ ва марраларга эришилаётганини таъкидлаб ўтди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасида ўзаро манфаатли қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates