Унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак баҳоланиб, ушбу жараёнларда БМТ НЖБ мамлакатда амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлиги билдирилди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистонда коррупцияга ҳамда одам савдосига қарши курашиш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Суҳбат чоғида коррупция ва одам савдосига қарши курашишда парламентнинг ролига эътибор қаратилиб, бу ўз ўрнида халқаро миқёсда тан олинган мустаҳкам қонунчилик тизимини шакллантиришга хизмат қилаётганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси халқаро даражада намуна бўлиши мумкинлиги эътироф этилди.
Ўзбекистоннинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, унга оид жиноятларни аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш ишлари сезиларли даражада яхшиланганлиги, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ютуқлари таъкидланди. Бу мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланишида ўз аксини топаётганлиги қайд этилди.
Томонлар жиноятчиликнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларини қўллаш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, шунингдек, глобал таҳдидлар — рақамлаштириш, меҳнат миграциясининг кенгайиши ва бошқа устувор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги «йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.