Сенатда “Она тилим – фахрим” номли адабий кеча ўтказилди

    Маданият 20 октябр 2023 1534

    Жорий йил 19 октябрда Олий Мажлис Сенатида Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби билан ҳамкорликда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган “Она тилим – фахрим” номли адабий кеча ўтказилди.

    Тадбир давомида мактаб жамоаси ва ўқувчилари парламент фаолияти, хусусан, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёни билан яқиндан танишди ҳамда сенаторлар билан ўтган жонли мулоқот натижасида сиёсий билим ва кўникмаларини янада бойитди.

    Унда ўзбек тилига оид илмий изланишлар, луғатлар яратиш, хорижий тилларнинг тилимизга ва аксинча, ўзбек тилининг ўзга тилларга таъсири ҳақида сўз юритилди. Сўнгги йилларда ўзбек тили ва адабиётини тараққий эттириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

    Ўз навбатида, ўқувчилар томонидан мавзуга оид бадиий дастур намойиш этилди. Она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, ҳикматли сўзлар ва қўшиқлар ижро этилди.

    Кўтаринки руҳда ўтган тадбир давомида драма тўгараги аъзолари ҳам ўзлари томонидан тайёрланган “Қасамёд” спектаклини иштирокчилар эътиборига ҳавола этди. Ушбу спектаклда ХХ аср бошларида ўзбек тили ва адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган жадидлар образи гавдалантирилди ҳамда бунда ўқувчиларнинг ўз ролларини моҳирона ижро этиши томошабинлар қалбида жадидларга нисбатан муҳаббат ва фахр туйғусини янада мустаҳкамлади.

    Қизиқарли мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates