Сенатда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама этилди

    Бугун, 29 августда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижо хоним билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти институтлари, шу жумладан, ЮНИСEФ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, уларни янада фаоллаштириш ва кўламини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

    Жумладан, мамлакатимизнинг ЮНИСEФ билан болалар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли таълимни жорий этиш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш каби йўналишлардаги ҳамкорлиги муҳокама этилди.

    Айниқса, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда имконияти чекланган болалар учун инклюзив лойиҳаларни жорий этиш, бу борада кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш масалалари эътибор марказида бўлди.

    Мулоқот сўнггида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатлантириш тартибини жорий этилишига қаратилган ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates