Сенатор МДҲ ПАнинг Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиянинг мажлисида иштирок этди

    Жорий йил 18 апрелда МДҲ ПАнинг Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р.Алимов иштирок этди.

    Гибрид форматда ўтказилган тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон парламентлари вакиллари ҳам қатнашди.

    Тасдиқланган кун тартибига кўра Комиссия аъзолари МДҲ ПА Кенгаши муҳокамасига тақдим этиладиган қатор ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқдилар, шунингдек, Ассамблеянинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги, парламентлараро бирлашмалар тадбирлари тўғрисидаги ахборотни эшитдилар.

    Жумладан, МДҲ ПАнинг Фаластин Давлатининг Ғазо секторидаги вазият тўғрисидаги Баёноти ва МДҲ ПА ҳузурида кузатувчи мақоми тўғрисидаги Низом лойиҳалари кўриб чиқилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокама давомида билдирилган Ўзбекистон Республикасининг нуқтаи назари ва таклифлари мажлиснинг якуний ҳужжатларида инобатга олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates