Сенатор “Пекин+30” минтақавий таҳлил учрашувида иштирок этди

    Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маъруфова Ўзбекистон делегацияси таркибида Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган “ЕЭК минтақасида гендер тенгликка эришишни жадаллаштириш бўйича мажбуриятларни баҳолаш” мавзусига бағишланган “Пекин+30” минтақавий таҳлил учрашувида иштирок этди.

    Учрашув давомида хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқларини жадаллаштириш, қарорлар қабул қилишдаги иштирокини таъминлаш, аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш чора-тадбирларига оид асосий масалалар муҳокама этилди.

    Ўзбекистон делегацияси гендер тенгликка эришиш, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва сиёсий жараёнлардаги ролини ошириш бўйича ўз тажрибаси ҳақидаги ахборотни тақдим этди. Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди ва минтақадаги илғор тажрибалардан бири сифатида эътироф этилди.

    Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси “БМТ-аёллар” тузилмаси ижрочи директорининг норматив қўллаб-қувватлаш, БМТ тизимини мувофиқлаштириш ва дастур натижалари бўйича ўринбосари Н. Гумбонзванда билан учрашди. У Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари соҳасида сезиларли ютуқларга эришаётганини таъкидлади ҳамда мамлакатни аёллар ҳуқуқларини минтақавий ва глобал миқёсда ҳимоя қилишни илгари суришни давом эттиришга чақирди.

    Тадбир якунлари бўйича Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси мажбуриятларини минтақада амалга оширишни янада жадаллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates