Сентябрь-октябрь ойларида ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 миллиондан ортиқ камбағал оилалар учун индивидуал дастурлар ишлаб чиқилди

    АОКАда ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Ўткир Ҳамроқулов ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

    АОКАда ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Ўткир Ҳамроқулов ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳоким ёрдамчилари кўмагида 1,9 млн нафар фуқаролар доимий ва мавсумий иш жойларига жойлаштирилди, 1,3 млн нафари ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди, 80 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма ишчилар билан биргаликда), 95 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ва 48 минг нафари ҳунармандчиликка жалб қилинди, 238 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер ажратилди.

    Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 364 мингта лойиҳага 7,6 трлн. сўмлик кредитлар ажратилди. Хусусан, кредитларнинг 224 мингтаси (5 трлн. сўм) хизмат кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқариш, 81 мингтаси (1,8 трлн. сўм) қишлоқ хўжалиги, 47 мингтаси (470 млрд. сўм) ҳунармандчилик ва 11 мингтаси (260 млрд. сўм) бошқа соҳаларга йўналтирилди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқароларга тез ва юқори даромад топиш имконини берадиган бизнес лойиҳаларни танлашда кўрсатилаётган кўмак кредит ажратишда ижобий сифат ўзгаришларига олиб келди. Маълумот учун, ҳоким ёрдамчилари фаолияти давомида фойдаланиши учун “Онлайн маҳалла” платформасига тижорат банклари билан хамкорликда ишлаб чиқилган 500 дан ортиқ бизнес-режалар жойлаштирилган.

    Хусусан, ўтган йили ажратилган кредитларнинг қарийб 50 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига, 32 фоизи хизмат кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқариш йўналишида ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич тегишлича 22 фоиз ва 62 фоизни ташкил этди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 46 минг нафар фуқарога 203 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилди.Жумладан, ажратилган субсидияларнинг 33 мингтаси (154 млрд. сўм) тадбиркорликни бошлаш учун асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари билан таъминлашга, 4,2 мингтаси (5,1 млрд. сўм) ҳунарманд уюшмасига аъзолик бадали, ҳом-ашё ва иш ҳақига, 3,4 мингтаси (27 млрд. сўм) ихчам иссиқхоналар, суғориш воситаси ҳамда уруғлик кўчатлари ҳарид қилишга, 0,7 мингтаси (2,2 млрд. сўм) кооперативларни устав фондига улуш сифатида киритишга ва 4,7 мингтаси (15 млрд. сўм) бошқа йўналишларга тўғри келади.

    Шунингдек, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида 129 минг нафар фуқаролар касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди. Ўтган 9 ойда ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 39 мингта (иш ўрни 171 минг) "маҳаллабай" микролойиҳалардан 20 мингтаси (52 фоизи) ишга туширилиб, 78 мингта иш ўринлари яратилди. Амалга оширилган ишлар натижасида маҳаллаларда ўтган даврда 68 мингта юридик ва 74 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш бўйича ҳоким ёрдамчилари маҳалла раиси, сектор раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда:

    23 минг км таъмирталаб ички йўллар шағаллаштирилди, 22 минг км асфалтьлаштирилди, маҳалла ҳудудидан ўтувчи магистрал йўл ёқасида 1 минг км пиёдалар йўлакчалари барпо этилди. фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган 5,6 минг дона трансформатор, 123 минг дона сим ёғочлар ва 90 минг дона тунги чироқлар янгисига алмаштирилди. 32 минг км ариқларни тозалаш ва 6,8 мингта турли ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини қуриш орқали 302 мингдан ортиқ хонадонлар томорқаси суғориш суви билан таъминланди.

    Бундан ташқари, камбағал оилалар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, моливий ресурсларни биринчи навбатда ушбу оилаларга йўналтириш, оилаларни камбағалликдан чиқишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида “Индивидуал дастур” амалиёти жорий этилди. Жорий йил сентябрь-октябрь ойларида ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 млн. дан ортиқ камбағал оилалар учун “Индивидуал дастур”лар ишлаб чиқилди.

    Дастурлар доирасида камбағал оилаларни даромадларини ошириш мақсадида 1,8 млн. та турдаги амалий чора-тадбирлар белгиланган бўлса, қисқа даврда 78 минг нафар оила аъзолари доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштирилди, 34 минг нафарига имтиёзли кредит ва 7 минг нафарига субсидиялар ажратилди. Шунингдек, ҳисобот даврида ҳоким ёрдамчилари томонидан ўзини-ўзи банд қилган шахсларга бизнесни режалаштириш ва молиялаштириш бўйича кўрсатилган ёрдамлар натижасида 17 минг нафари якка тартибдаги тадбиркор ва 22 минг нафари кичик бизнес субъекти сифатида фаолиятини бошлади. Топшириққа мувофиқ, бу кўрсаткични йил якунига қадар 50 мингтага етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates