ДХХ: иккита вилоятда ҳоким ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

    Тошкент ва Жиззах вилоятларида Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини ўрганиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда, Ўртачирчиқ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

    Шунингдек, Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғаллаорол туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates