Тошкент вилояти ҳокими тавсияси билан яна 35 нафар ҳоким ёрдамчиси олий таълимга ўқишга қабул қилинди

    Вилоятдаги энг муҳим сифат кўрсаткичларига эришган ҳамда самарали меҳнат қилаётган ўрта-махсус маълумотга эга талабгорлар танлаб олинди.

    Ҳоким ёрдамчиларини тайинлаш жараёнида иқтисодий билимларга эга бўлган кадрлар етишмовчилиги юзага келгани, шунга кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларига сиртқи таълим шаклида суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

    Шу мақсадда, 2022-2023 ўқув йилида вилоятдаги энг муҳим сифат кўрсаткичларига эришган ҳамда самарали меҳнат қилаётган ўрта-махсус маълумотга эга олий таълим муассасасида ўқиш истаги мавжуд ҳоким ёрдамчиларининг 42 нафари вилоят ҳокими тавсияси асосида талабаликка тавсия этилган бўлса, 2023-2024 йилларда эса 35 нафари талабаликка қабул қилинди.

    Яъни, улар бугунги кунда мазкур тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлишди.

    Маълумот учун, бугунги кунда вилоятдаги 1025 та маҳалланинг ҳар бирида ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб боришмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates