Ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига 132 млн сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланди.

    Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани, "Тўда" МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида 2022 йил 11 январдан буён ишлаб келган У.Т. тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, 2022 йил 29 мартда ўзи таъсисчилигида ташкил этган "VOLUNTEER TEAM" МЧЖни 2023 йил 20 сентябрга қадар бошқариб келиб, таъминотчи сифатида фуқаро М.Э. ва бошқаларни алдаб, уларнинг электрон имзоларини қўлга киритиб, уларнинг номига иссиқхона фаолияти ташкил этиш учун 4 маротаба 33 млн сўмдан жами 132 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу пулларни ўзи раҳбарлик қилаётган жамият ҳисобига тушириб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти прокуратураси Матбуот хизмати.

    Мазкур ҳолат юзасидан 09.11.2023 йилда Қумқўрғон тумани прокуратураси томонидан “VOLUNTEER TEAM” МЧЖ раҳбари У.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қумқўрғон тумани ИИБ хузуридаги Тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
    Маълумот ўрнида, У.Т. 31.10.2023 йилдан эгаллаб турган ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates