«Сеул-2021» шаҳарлар барқарорлиги халқаро форуми

    Халқаро ҳамкорлик 29 сентябр 2021 479

    28 сентябрда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов «Коронавирус пандемиясидан кейин кундалик таҳдидлар» мавзусида бўлиб ўтган «Сеул-2021» шаҳарлар барқарорлиги халқаро форумида иштирок этди.

    Онлайн тадбирда Хобокен (Нью Джерси штати, АҚШ), Лондон (Буюк Британия), Рим (Италия), Афина (Греция), Тель-Авив (Исроил), Владивосток (РФ), Вьентьян (Лаос), Макати (Филиппин ороллари), Сеул (Корея), Коломбо (Шри-Ланка) шаҳарларининг мерлари ва маъмурият вакиллари маъруза билан сўзга чиқдилар.

    Маърузаларнинг асосий мавзулари – пандемия даврида шаҳарларнинг ҳаракатлари, ковиддан кейинги воқеликда уларнинг барқарорлигини таъминлаш, ақлли қурилиш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шаҳарларнинг рақамли трансформацияси, йирик шаҳарларда ҳаво сифатини ошириш ва бошқалар.

    Шароф Раҳмонов ўз нутқида, ҳар қандай шаҳарнинг ҳаётидаги энг муҳим омил – инсоннинг ўзи эканлигини, унинг саломатлиги ва атрофидаги соғлом муҳитнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлаб, бевосита юртимиз ва пойтахтимиздаги коронавирусга қарши курашиш ишлари ҳақида маълумот берди. Масалан, коронавируснинг ҳар қандай штаммларига қарши курашишга мослашган 15 минг даволаш ўрни ташкил этилгани, 300 га яқин тезкор мобил бригадалар фаолият юритаётгани, Тошкент аҳолисининг 40 фоизидан ортиғини қамраб олган эмлаш жараёни йўлга қўйилгани айтиб ўтди.

    Ш.Раҳмонов рақамли трансформация бўйича энг долзарб масалалар ҳақида сўз юритиб, улар яқин 5 йил ичида соғлиқни сақлаш, мактабгача ва халқ таълими, УЖКХ, транспорт ва бошқа йўналишларни қамраб олиши кутилаётганини таъкидлаб ўтди. Шу тариқа, IT-инновациялар шаҳарнинг кундалик ҳаётига фаол жорий этилишда давом этади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates