Шаҳар кўчаларида соатига 110 км тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони жаримага тортилди

    Ижтимоий тармоқларда Париж-2024 Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, шаҳар кўчаларида “Tahoe” автомашинасида соатига 110 км тезликда ҳаракатлангани бўйича хабарлар тарқалганди.

    Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

    Қайд этилишича, боксчи ушбу ҳолатни видеога олдириб, ўзининг Instagram саҳифасида жойлаган. Видео бошқа тармоқларда ҳам тарқалиб кетгач, ўчириб юборилган.

    Маълумотларга кўра, ҳозирда спортчи Асадхўжа Мўйдинхўжаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128 прим 3-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб жаримага тортилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates