Тошкентда йўналиш давомида телефондан фойдаланган автобус ҳайдовчиси узр сўради

    Ижтимоий тармоқларда "2-автобус саройи" филиали тасарруфидаги 96-сонли автобус ҳайдовчиси йўналиш давомида телефондан фойдаланганлиги акс этган хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 20 август куни "2 автобус саройи" филиали тасарруфидаги 96 сонли автобус ҳайдовчиси йўналиш давомида телефондан фойдалан ҳолда ҳаракатланган.

    Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат ҳайдовчининг йўналишда ҳаракатланиш вақтида телефондан фойдаланиш қоидабузарлиги мутахассислар томонидан реал вақт режимида аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган ва юқори турувчи ташкилотларга ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг Автоматлаштирилган тизимлар орқали автобусларнинг ишларини мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими мутахассислари томонидан август ойида автобусларга ўрнатилган кузатув камералари орқали автобус ҳайдовчилари томонидан содир этилган 1284 та турли қоидабузарликлар ва бошқа криминоген вазиятлар аниқланган бўлиб, барчаси қонуний расмийлаштирилган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларига тақдим этилган, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates