Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича,
тўй маросимида қатнашган барча транспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчилари шахсига ойдинлик киритилиб, МЖтКнинг 128-5 моддаси 2-қисмига кўра, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва транспорт воситалари вақтинча ушлаб туриши учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шунингдек, автомашинадан танасини чиқариб ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан суриштирув ўтказилиб, белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиши белгиланмоқда.