Шаҳрисабзликлик ота фарзанлари 18 ёшга тўлгунга қадар алимент пулларини олдиндан тўлади

    Давлат ижрочиси томонидан ушбу давр учун 63.100.000 сўм алимент пуллари ҳисоблаб берилди.

    Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Шахрисабз туманлараро судининг 2014 йил 23 декабрь кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Д. ҳисобидан ундирувчи Б.Г. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг барча даромадларини 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йил 07 май куни келиб тушган.

    Ижро харакатлари давомида, қарздор Х.Д.нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

    Шунингдек, қарздорнинг номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан сўровномалар олинган ва аниқланган мол-мулкларига нисбатан таъқиқлар қўйилган.

    Бундан ташқари қарздорни алимент тўловларини ўз вақтида тўлаши тўғрисида давлат ижрочиси томонидан огохлантиришлар берилган.

    Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Х.Д. фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар алимент пулларини олдиндан тўлашини билдирди.

    Давлат ижрочиси томонидан ушбу давр учун 63.100.000 сўм алимент пуллари ҳисоблаб берилди. Мазкур хисобланган алимент пуллари қарздор томонидан Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими ҳисоб рақамига тўлаб берилгач, ушбу пул маблағлари ундирувчи Б.Г.нинг пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда ижро ҳужжати тамомланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates