Шароф Рашидов туманининг собиқ ҳокими қамоқдан чиққани инкор этилди

    Айрим манбаларда Жиноят кодексининг 167, 205, 206, 209, 210 ва 229-4-моддалари билан айбланаёнган Шароф Рашидов туманининг собиқ ҳокими М.Х. озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидов бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Баёнотда айтилишича, айни пайтда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

    М. Х.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг иш юритувида бўлиб, бугунги кунда ушбу жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлаш босқичида эканлиги маълум қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10 июль кунидаги жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими билан М. Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates