«Шарқ» нашриёт-матбаа ижодий уйи ва Миллий ахборот агентлиги кўчирилади

    Мамлакатимизда 21 сентябр 2023 1713

    Уларнинг Тошкент марказидаги 1975−1979 йилларда қурилган бинолари сотувга қўйилади.

    “Шарқ” нашриёт-матбаа АЖнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш ускуналари Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган янги бино-иншоотларга кўчирилмоқда.

    Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уйда жойлашган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги Матбуот уйига кўчирилади.

    Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41-42-уй манзилларда жойлашган (умумий ер майдони 3,02 гектар, бино-иншоот майдони 56 525 кв.м.) бино ва иншоотлар бўшаётганлигини инобатга олиб, уларнинг негизида замонавий шаҳарсозлик талабларига мос келувчи ягона мулкий мажмуани барпо этиш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги мулкий мажмуа бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганини эълон қилади.