Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашди

    Сайлов 22 сентябр 2021 5120

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Хива шаҳрида Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.  

    Учрашувни номзоднинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили А.Вафоев очди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

    Бу дастур мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга қаратилган ўнта устувор йўналишдан иборат. Булар - иқтисодиётни илм ва юқори технологиялар асосида ривожлантириш, фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак орқали камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, таълим сифатини яхшилаш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритиш, маданий-маънавий соҳаларни юксалтириш йўналишларидир.

    Хоразм вилоятидаги ўзгаришлар қайд этиб ўтилди. Охирги беш йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлган 7 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилган. 141 мингта янги иш ўрни яратилган. Туризм соҳасида 80 та янги меҳмонхона қурилган. Тошсоқа ирригация тармоғи реконструкция қилингани натижасида 191 минг гектар ерга сув етиб борган. 12 минг хонадонли уй-жойлар барпо этилган.

    Номзод келгуси беш йилликка мўлжалланган дастурини ҳам баён этди. Хусусан, бу даврда вилоятда 250 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш мақсади қўйилган. Уларнинг 100 минги маҳаллаларда тадбиркорликни кенг жорий этиш орқали ташкил этилади. Туризм хизматларини камида 5 баробарга ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. 12 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида ижарага берилади. Шунингдек, транспорт, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа ижтимоий соҳалардаги режалар ҳам маълум қилинди.

    - Хоразм вилоятида амалга оширадиган барча ислоҳот ва лойиҳаларимиз ҳудуднинг иқтисодий ўсиш суръатларини юксалтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш орқали инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилишга қаратилган. Мана шундай улкан-улкан режаларни амалга ошириш учун бизда барча имкониятлар – табиий ресурслар ҳам, иқтисодий, инсоний, интеллектуал ва маънавий салоҳият ҳам етарли, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Учрашувда партия вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга чақирди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates