Ярим тунда қўл ювмоқчи бўлган фуқаро каналга тушиб кетди

    Қўл юваман деб "Бўрижар" каналига тушиб кетган фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    Шу йилнинг 23 июль куни тунги соат 01:56 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баҳодир кўчасидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига бир фуқаро қўлини ювиш мақсадида бориб, эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганлиги ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб ФВБга хабар тушди.

    Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони соғ саломат сувдан олиб чиқди.

    Шундан сўнг, фуқарога тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.

    Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates