УзAнинг хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси маълум қилган.
– Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида ўтказиладиган умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат “Womenʼs Chess Championship 2025” халқаро турнирига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Мазкур мусобақалар келгуси йили қадимий шаҳарда бўладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик вазифасини ўтайди, – дейди Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари Комил Синдоров.
Мусобақада иштирок этадиган шахматчи аёллар рўйхати жорий йилнинг 25 февраль кунига қадар ташкилий қўмита томонидан шакллантирилади.